Россиянинг мақсади рус халқини бирлаштириш – Путин

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин рус халқини бирлаштиришни мамлакат мақсади деб атади. Бу ҳақда у Павел Зарубинга берган интервьюсида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, 2014 йилдан бери Россия Федерацияси Украинадаги вазиятни “тинч йўл билан” ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.

"Биз у ё бу ҳудудларда яшовчи халқни “ҳимоя қилишга” мажбур бўлдик, қримликларнинг танловини қўллаб-қувватлашга мажбур бўлдик. Ҳаммаси шундан бошланди. Лекин биз давлат тўнтаришини амалга “оширмадик”, дейди Путин.

Россия Президентининг таъкидлашича, Москва ҳар доим барча низоларни тинч йўл билан музокаралар йўли билан ҳал қилишга интилган ва ҳозирда тўғри йўналишда – ўз фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда ҳаракат қилмоқда. 

“Москванинг геосиёсий рақиблари ҳамиша “бўлиб таша ва ҳукмронлик қил” тамойилига амал қилган ва ҳозир ҳам шунга интилаяпти. Аммо бизнинг мақсадимиз бошқа нарса – рус халқини бирлаштириш", дейди давлат раҳбари.

Владимир Путин Россиянинг бошқа танлови йўқлигини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг