Россиянинг мақсади одамларга азоб бериш – Сувсиз қолаётган украиналиклар

Олам 4031
image

Украина жанубидаги худди Николаев вилоятининг маркази Николаев шаҳрида деярли ярим йилдан буён ичимлик суви берилмаяпти. Украинанинг Қора денгиз соҳилидаги энг муҳим порт шаҳарларидан бири бўлган Николаев, можаронинг биринчи кунлариданоқ Россия Федерацияси Қуролли кучлари томонидан ракета ҳужумларига учраган. Бу ҳақда “Анадолу” ёзмоқда. 

Россиянинг ўққа тутилиши бошланиши билан кўпчилик кетди ва шаҳарни тарк эта олмаганлар ҳар куни сув учун соатлаб навбат кутишга мажбур бўлади. Николаевнинг сув таъминоти асосий артерияси Россия томонидан қўшиб олинган Украинанинг Херсон вилоятида жойлашган. 

Херсоннинг катта қисми рус қўшинлари томонидан назорат қилинганлиги ва сув қувурлари бузилганлиги сабабли Николаевга ичимлик суви етиб келмаяпти. Март ойининг охиридан буён шаҳар аҳолисига сув систерналар орқали етказила бошланди. Тинч аҳоли эса деярли ҳар куни сув олиш учун бу резервуарларда навбат кутишга мажбур. 

Агар жанговар ҳаракатлар бошланишидан олдин шаҳарда 600 мингга яқин одам яшаган бўлса, ҳозир шаҳар кўчалари ва майдонлари гавжум эмас. Қўлларида сув идиши бўлган фуқаролар эса эътиборни тортади. 

Шаҳар аҳолисидан бири Александрнинг “Анадолу” агентлигига айтишича, уйларга бериладиган сув фақат душ ва ювиниш учун мос келади. 

“Ками олти ой сув йўқ. Херсондан Николаевгача бўлган қувурлар портлатилган. Херсон руслар томонидан назорат қилинади. Шунинг учун бизда сув йўқ”, деди эркак. 

Унинг сўзларига кўра, шаҳарга сув фақат кўнгиллилар ва маҳаллий ҳокимият органларининг саъй-ҳаракатлари туфайли келади. Фуқароларни текин сув билан таъминлаш учун шаҳарда аллақачон қудуқлар қазиляпти. 

Александр Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги можаронинг бошиданоқ ҳарбий ҳаракатларда қатнашди, ярадор бўлиб, даволаниш учун Николаевга қайтиб келди. Унинг рафиқаси 38 ёшли Яна ҳам ичимлик суви етишмаслигидан нолийди. 

“Албатта, сувсиз бу жуда қийин. Овқат пишириш учун ҳам сув керак. Уйда сув бор, лекин ундан ичолмайсиз, овқат пиширолмайсиз”, дейди у. 

Қўлида идиш билан навбатда турган яна бир украиналик 59 ёшли Валерий рус қўшинлари Херсондан Николаевгача бўлган қувурларни атайлаб ўққа тутганига амин. Унинг эслатишича, Россия Қуролли кучлари сўнгги пайтларда Украинадаги энергетика инфратузилмаси объектлари ва сув йўлларига шиддатли зарбалар бермоқда. 

“Россия томонининг мақсади қиш бошланишидан олдин Украинада энергетика инқирозини келтириб чиқариш”, дея қўшимча қилди у.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×