Россиянинг халқаро захираси март ойида қарийб 11 млрд долларга камайди
Олам
−
11 Апрель 2022
4178Россия Федерациясининг халқаро захиралари жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 606,409 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда мамалакат Марказий банки маълум қилди.
“Бу март ойи бошидагига нисбатан 1,74 фоизга (ёки 10,724 миллиард доллар) камдир”, дейилади Марказий банк баёнотида.
2021 йил 1 апрелда Россия Федерациясининг халқаро захиралари 573,322 миллиард долларни ташкил этган.
Маълумот учун, жорий йилнинг март ойи бошида Россия банки Россия Федерациясининг халқаро захиралари ҳажми тўғрисидаги долзарб маълумотларни ошкор қилишни тўхтатди. Барча нашрлар 18 февраль ҳолатига кўра, маълумотлардан фойдаланган, ўшанда захиралар 643,2 миллиард долларга, яъни тарихдаги энг юқори кўрсаткичга етган.
31 март куни эълон қилинган маълумотларга кўра, халқаро захиралар 25 февралда 629,4 миллиард доллар, 4 мартда 608,9 миллиард, 11 мартда 611,8 миллиард ва 18 мартда 606,2 миллиард долларни ташкил қилган.
Россия Банки ва Россия Федерацияси ҳукумати томонидан сақланадиган юқори ликвидли хорижий активлар бўлган халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва монетар олтиндан иборат.
Маълумот учун, Россия захираларининг Ғарб давлатларида жойлаштирилган 300 млрд доллардан ортиқ валюта қисми музлатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь