Россиянинг халқаро захиралари бир ҳафтада кескин камайди
Олам
−
28 Апрель 2022
8349Россиянинг халқаро захиралари бир ҳафта ичида 4 миллиард долларга камайиб, 607,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати маълум қилди.
“Халқаро захиралар 22 апрель ҳолатига кўра, асосан салбий қайта баҳолаш натижасида ҳафта давомида 4 миллиард долларга ёки 0,7 фоизга камайган ҳолда 607,1 миллиард долларни ташкил қилди”, дейилади ҳисоботда.
Маълумот учун, 2022 йил 15 апрель ҳолатига кўра, халқаро захиралар 611,1 миллиард долларни ташкил қилган эди.
Россия Банки ва Россия Федерацияси ҳукумати томонидан сақланадиган юқори ликвидли хорижий активлар бўлган халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва монетар олтиндан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Россия захираларининг Ғарб давлатларида жойлаштирилган 300 млрд доллардан ортиқ валюта қисми музлатилган.
S&P Global Ratings (S&P) халқаро агентлиги Россиянинг хорижий валютадаги узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредит рейтингларини “CC” дан “SD”га, яъни “танланган дефолт”га туширганди. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков хорижий валютадаги рейтингини “танланган дефолт” даражасига туширишига объектив сабаблар йўқлигини даво қилган эди.
Бунинг ортидан Россия Федерацияси Молия вазири Ғарб давлатлари Россияни дефолт деб эълон қилса, Москва судга мурожаат қилиш ниятида эканини билдирди.
LiveБарчаси