Россиянинг энг сердаромад миллиардерлари эълон қилинди. Усмонов нечанчи ўринда?

Олам

image

Асли келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов 1,43 миллиард доллар даромади билан “Forbes”нинг 2020 йилда энг кўп даромад топган россиялик миллиардерлар рейтингида учинчи ўринни эгаллади.

Қайд этилишича, 2020 йилда энг кўп даромад топган россиялик миллиардерлар рўйхатида биринчи ўринни Алексей Мордашов эгаллаган. Унинг дивидендлар ва Теле2 операторининг акцияларини сотиш орқали тушган даромади 1,7 миллиард долларга тенг.

Рейтингда иккинчи ўрин Владимир Лисинга насиб қилди. Дивидендлар ва НЛМК акцияларини сотиш орқали топган даромади унга тўртинчи ўриндан иккинчи ўринга чиқиш имконини берди. Маълум бўлишича, Лисиннинг даромади тахминан 1,48 миллиард долларга тенг. 

Кучли учликка кирган миллардер Алишер Усмонов ўтган йили USM Holdings`нинг 49 фоизига эгалик қилган. У катта дивидендни “ Металлоинвест” АЖдан олган. 2019 йил охирида компания акциядорларига атиги 78,5 миллиард рубль тўлаган бўлса, 2020 йилга келиб оралиқ дивидендлар 140 миллиард рублни ташкил этган.

Кучли бешликни “Лукойл” компанияси раҳбари Вагит Алекперов (1,14 миллиард доллар) ҳамда сенатор Сулаймон Керимов (922 миллион доллар) якунлади. Шу билан бирга, рейтингда 645 миллион доллар даромад билан “Челси” футбол клуби эгаси Роман Абрамович ҳам ўрин олган.

Маълумот ўрнида, Алишер Усмонов 2000 йилдан 2014 йилгача “Газпром” давлат конгломератининг шўъба корхонаси – “Gazprom Investholding”ни бошқарган. Бундан ташқари, миллиардер 2006 йилда ўзининг санъат, фан ва спорт хайрия ташкилотига асос солган.

Шунингдек, “Forbes” рейтингидан жой олган Алишер Усмонов Facebookʼнинг биринчи инвесторларидан бири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1489

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг