Россиянинг энг сердаромад компаниялари номи очиқланди

Олам 5931
image

Россия компанияларининг 2020-2021 йиллардаги дармадларини ўрганиш натижасида “Газпром” мамлакатнинг энг сердаромад компанияси деб топилди. 2021 йилда “Газпром"нинг соф фойдаси 2,2 трилион рублни ташкил қилган. Бу ҳақда “Forbes” журнали ёзмоқда.

Даромад олиш бўйича иккинчи энг яхши натижа “Сбербанк”га тегишли эканлиги маълум бўлди. Россиянинг етакчи банки 2021 йилда 1 245,9 миллиард рубль соф фойда олган. Кучли учликка "Роснефть" якун ясаб берган. Комапания 2021 йилни 1 012 миллиард рубль даромад билан тугатган.

"Лукойл" 775,5 миллиард рубллик даромад билан тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, “Сургутнефтегаз" 553,2 миллиард рубль фойда билан Россиянинг энг сердаромад компаниялари қаторида 5-ўринни эгаллаган.

Бундан ташқари, Россиянинг энг даромадли компаниялари рўйхатида “Норилск никель” (512,9 миллиард рубль), “Новатек” (451,6 миллиард рубль), НЛМК (371,7 миллиард рубль), “Ямал СПГ” (354,7 миллиард рубль), ВТБ (327,4 миллиард рубль) кабиларни кўриш мумкин.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 288
Рейтинг: 3
t
×