Россиянинг энг бой одами кимлиги очиқланди

Олам

image

“Норникеля”нинг эгаси Владимир Потанин энг бой россиялик деб топилди. Bloomberg Billionaires Index (BBI) экспертлари шундай хулосага келган. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Индексга кўра, 3 май ҳолатида бизнесмен Потаниннинг бойлиги 32,1 миллиард долларни ташкил этган, йил бошидан буён у 2,06 миллиард долларга бойиган.

Маълумотларга қараганда, Россия бойлари орасида иккинчи ўринда 28,4 млрд долларлик бойлик билан Новолипецк металлургия заводи эгаси Владимир Лисин туради. У йил бошидан бери 4,57 млрд долларга бойиган. Учинчи ўринни “Северстали” директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 28,1 миллиард долларга баҳоланди. Мордашевнинг бойлиги 2021 йил бошидан бери 5,19 миллиард долларга кўпайган.

Шу билан бирга, дунёдаги энг бой одамларнинг ҳолатини реал вақт режимида кузатиб борадиган “Forbes Real-time” рейтинги Мордашов ва унинг оиласини энг бой руслар рўйхатида 32,7 миллиард доллар билан биринчи ўринга қўйган.

Потанин Россия “Forbes” рўйхатида 2021 йил февралигача етакчи бўлган. “Норникеля” корхоналарида содир бўлган бахтсиз ҳодисалардан сўнг, компаниянинг акциялари ва улар билан бирга эгасининг бойлиги тушиб кетди. Бу Мордашовга Потанинни ортда қолдириб, энг бой руслар рўйхатида биринчи ўринни эгаллашга имкон берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

564

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг