Россиянинг энг бой аёлларидан бири авиаҳалокатда қурбон бўлди
Олам
−
01 Апрель 2019
10966Кеча, 31 март куни Германияда юз берган авиаҳалокатда S7 Group эгаларидан бири Наталия Филева ҳалок бўлди. У Россиянинг энг бой аёлларидан бири эди. Бу ҳақда “The Bell” хабар берди.
Дастлаб Наталия Филеванинг турмуш ўртоғи, S7 Group эгаласи ҳисобланувчи Фладислав Филев ҳам Франкфурт-Майн туманида қулаган хусусий самолётда бўлгани айтилганди. Бироқ бу маълумот ўз тасдиғини топмади.
Ҳалокат сабаби ҳозирча номаълум. Aviation Savety Network маълумотига кўра, фавқулодда ҳолат Epic LT самолёти билан содир бўлган. Ҳалокатдан кейин самолёт ёниб кетган. Ҳалокатда уч киши – учувчи ва икки йўловчи ҳалок бўлган. Тахминларга кўра, самолётда Наталия Филева билан биргаликда унинг отаси бўлган.
S7 Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ҳалокат бўйича суриштирув халқаро комиссия томонидан олиб борилади.