Россиянинг Балашиха шаҳрида “Стройтракт” савдо маркази ёниб кетди (видео)
Олам
−
12 Декабрь 2022
3247Россиянинг Балашиха шаҳрида “Стройтракт” савдо маркази ҳудудида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, ёнғин майдони 10 минг квадрат метрга етган.
Ёнғиннинг дастлабки сабаби кучли ёмғир туфайли юзага келган қисқа туташув дея тахмин қилинган. Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, сигнализация ва автоматик ёнғин ўчириш тизими одатий ишлаган.
Ёнғин оқибатида савдо маркази қўриқчиси бўлган бир киши тан жароҳати олган ҳамда у шифохонага ётқизилган.
Ёнғинга мураккабликнинг тўртинчи даражаси берилган. Чунки ёнғинни ўчириш учун зарур бўлган сув манбалари воқеа жойидан узоқда жойлашган. Сўнгги маълумотларга кўра, савдо марказини ўчиришга 110 киши ва 35 та техника жалб қилинган. Воқеа жойида Ми-8 вертолёти ҳам борлиги қайд этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан текширув бошланган. Тергов қўмитаси эса жиноий иш қўзғатган. Бутунроссия суғуртачилар иттифоқи ёнғиндан келиб чиқиши мумкин бўлган зарарни 10 миллиард рублгача деб баҳолаган.
Аввалроқ Россиянинг Москва вилоятидаги “Мега Химки” савдо марказидаги OBI гипермаркетида ёнғин содир бўлганди.
LiveБарчаси