Россиянинг Бахмут шаҳрида ғалаба қозониши даргумон – Британия разведкаси
Олам
−
03 Январь 2023 11934 1 дақиқа
Донецк вилоятидаги Бахмут шаҳри яқинида рус қўшинларининг қизғин ҳужумлари даври аллақачон тугаган ва яқин келажакда Россиянинг бу жойда муваффақият қозониши даргумон. Бу ҳақда Британия ҳарбий разведкасининг Twitter саҳифасида келтирилган.
“Сўнгги ўн кун ичида Украина секторни ҳимоя қилиш учун катта кучлар юборди ва Россия ҳужумларининг частотаси декабрь ойининг ўрталарида энг юқори чўққисидан камайди. Ҳар икки томон ҳам катта йўқотишларга учради”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Россиянинг ушбу ҳудуддаги ҳужум операциялари ҳозирда фақат взвод ёки отряд даражасида амалга оширилиши мумкин.
“Яқин ҳафталарда Россия Бахмут яқинида сезиларли муваффақиятга эриша олмайди”, дейилади разведка хабарида.
Маълумот учун, Бахмут Донецкдан 89 километр шимоли-шарқда жойлашган шаҳар. 1924-2016 йилларда Артёмовск деб номланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь