Россиянинг АҚШдаги элчиси Ғарбни музокараларга чақирди

Олам

image

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Ғарб Украина атрофидаги вазиятни жанг майдонида ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблаб, нотўғри сиёсатни давом эттираётганини таъкидлади. Бу ҳақда у журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтган.
Унинг фикрича, музокаралар йўли билан қандай ечим топиш мумкинлиги ҳақида ўйлаш керак. 

“Америка маъмуриятининг Украинага қўшимча қурол-яроғ этказиб бериш бўйича янги қарорлари муносабати билан шуни таъкидлашни истардимки, бизнинг шерикларимиз муаммони жанг майдонида ҳал қилиш мумкин деб ўйлаб, тобора кўпроқ куч ва маблағ сарфламоқда. Энди улар Қуролли Кучларни Россия чегараларига тортмоқдалар”, деган Антонов.

Россиялик дипломатнинг иддаосича, Россия Украина тупроқларида украинлар билан эмас, балки Россияни иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан чарчатишга уринаётган бирлашган Ғарб билан курашмоқда.

“Вазият жуда хавотирли. Аслида, Украина тупроғида биз украиналиклар билан эмас, балки Россия давлатининг пойдеворини бузишга, бизни чарчатишга, барча иқтисодий ва ҳарбий ресурсларни биздан тортиб олишга ва шундай позицияни яратишга ҳаракат қилаётган бирлашган Ғарб билан курашамиз. Бизда бошқа илож йўқ ва бизнинг ишимиз ҳақиқатан ҳам тўғри эканлигига ва биз ғалаба қозонишимизга шубҳа йўқ”, деган Америкадаги Россия элчиси.

Унинг таъкидлашича, Украинадаги ҳозирги вазиятни жанг майдонида тўлиқ ҳал қилиш мумкин эмас. Шунинг учун Ғарб музокаралар ечимини излаши керак. 

“Бугун биз Киевни қўшимча қурол билан тўлдириш ҳақида эмас, балки музокаралар эчимини қандай топиш ҳақида ўйлашимиз керак. Муаммони жанг майдонида тўлиқ ҳал қилиш мумкин эмас. Америкаликлар режимни ўзларининг ҳарбий таъминоти, ўқитувчилари билан қўллаб-қувватлашда давом этади. Яъни АҚШ Украина ҳарбийларига НАТО стандартлари асосида жанг санъати маҳоратини ўргатаверар экан, буларнинг барчаси вазиятни оғирлаштиради. Украина тупроғида яшовчи халқлар бундан азият чекишади", деган дипломат.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг