Россияни захиралари борган сари камайяпти

Олам

image

Россия Федерациясининг халқаро захиралари 2021 йил 1 май ҳолатига кўра 593,052 миллиард долларни ташкил этди, бу апрель ойининг бошига нисбатан 2,2 фоизга (ёки 13,357 миллиард доллар) камдир. Бу ҳақда мамлакат Марказий банки хабар берди.

Маълумот учун, 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакат халқаро захиралари 606,4 млрд долларни ташкил этган, март ойида эса 617 133 млрд долларга етган.

Россия Банки ва Россия Федерацияси ҳукумати томонидан сақланадиган юқори ликвидли хорижий активлар бўлган халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва монетар олтиндан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Россия захираларининг Ғарб давлатларида жойлаштирилган 300 млрд доллардан ортиқ валюта қисми музлатилган.

S&P Global Ratings (S&P) халқаро агентлиги Россиянинг хорижий валютадаги узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредит рейтингларини “CC” дан “SD”га, яъни “танланган дефолт”га туширганди. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков хорижий валютадаги рейтингини “танланган дефолт” даражасига туширишига объектив сабаблар йўқлигини даво қилган эди. 

Бунинг ортидан Россия Федерацияси Молия вазири Ғарб давлатлари Россияни дефолт деб эълон қилса, Москва судга мурожаат қилиш ниятида эканини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг