Россияни тишлаб олмоқчи бўлганларнинг тишларини тўкиб қўямиз — Путин (видео)
Олам
−
20 Май 2021
23295Вақти-вақти билан Россиядан бирон бир нарсани “тишлаб” тортиб олмоқчи бўлишади. Аммо Россия бундай қилмоқчи бўлганларнинг барчасини “тишларини тўкиб” келмоқда. Бу ҳақда бугун, 20 май куни Россия Президенти Владимир Путин “Ғалаба” ташкилий қўмитаси йиғилишида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, баъзилар омма олдида Сибир бойлиги адолатсиз равишда фақат битта мамлакатга тегишли, деб айтишга журъат қилмоқда. Путин таъкидлаганидек, “бундай нарсаларни айниқса жамоат жойларида эшитиш ғалати, лекин баъзида улар янграб турибди”.
“Ҳамма бизни бирон бир жойимиздан тишламоқчи ёки тишлаб узиб олмоқчи бўлади. Бунга қўл урмоқчи бўлганлар бир нарсани билиб қўйишсин, тишлай олмасликлари учун биз уларнинг тишларини тўқиб қўямиз”, дея таъкидлади Путин.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг рақиблари ушбу мамлакатни тийиб туришда давом этади, чунки уларга бундай мамлакат керак эмас.
“Аммо бу давлат сизга ва менга керак, бизнинг халқимиз, Россия Федерацияси фуқароларига керак. Ва биз уни нафақат сақлаб қолиш, балки мустаҳкамлаш учун ҳам ҳамма нарсани қиламиз”, деб қўшимча қилди Путин.
Президентнинг сўзларига кўра, мамлакат Қуролли Кучларининг ривожи бундай стратегик мақсадга эришишга кафиллик беради.
LiveБарчаси