Россияни тарк этган украиналик футболчига “Манчестер Сити” ёрдам берди

Спорт

image

Украиналик футболчи Андрей Кравчук “Манчестер Сити” сафида машғулот ўтказмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди

Манбанинг хабарига кўра, жорий йилнинг март ойи бошида Москванинг “Торпедо” клуби билан шартномасини бекор қилган Кравчук мавсум охиригача “шаҳарликлар” базасида шуғулланиш имкониятига эга бўлади.

“Манчестер Сити” жамоаси  Ички ишлар бошқармаси, Премьер лига раҳбарияти ва Англия футбол ассоциациясидан Андрей Кравчукни ўз базасига қабул қилиш учун рухсат олди.

Украиналик футболчи “шаҳарликлар” сафида ўзини яхши спорт формасида ушлаб туради ва келаси мавсум учун жамоа излайди. Андрейга “Манчестер Сити” базасида яшаш ҳуқуқи ҳам берилади.

Қайд этилишича, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Александр Зинченко клуби Кравчукга ёрдам беришида муҳим роль ўйнаган. Сабаби бу икки футболчи  “Шахтёр” академиясида биргаликда футбол сирларини ўрганган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг