Россияни қарийб 4 млн киши тарк этди

Олам

image

Жорий йилнинг биринчи чорагида Россияни 3,8 миллион киши тарк этган. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълум қилган. 

Қайд этилишича, энг кўп россияликлар жўнаб кетган ҳудуд Абхазия бўлиб, у ерга 744 548 нафар киши борган.

Қозоғистонда ҳам россияликлар оқимининг ўсиши кузатилмоқда. 2021 йилда ушбу мамлакатга 122 330 Россия фуқаролари келган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 204 947  нафарга етган. 

Арманистонга 134 129 киши борган, бир йил аввал бу кўрсаткич 44 586 кишини ташкил этган эди. Тожикистонга руслар оқими қарийб 5 баравар ошган – 40 054 киши ( 2021 йилда 8 857). 

Бундан ташқари, Россия босқини остида қолган Украинага 328 435 нафар россиялик кетган (2021 йилда - 316 286). Қайтиш статистикаси эса ҳисобга олинмаган.

Ўзбекистонда эса россиялик саёҳларнинг сони кескин ошган – 53 084 киши. Ўтган йили ушбу кўрсаткич 15 206 кишини ташкил қилган. 

Шунингдек, Грузияга ҳам 38 281 нафар россиялик саёҳат учун борган (бир йил аввал 8 504).


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

676

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг