Россиями ё Украина? Қозоғистон қай бири билан кўпроқ яқин?

Олам

image

Қозоғистон кўп қиррали ва мувозанатли ташқи сиёсат юритади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Япониянинг NHK телерадиокорпорациясига берган интервьюсида маълум қилди.

Тлеуберди Россия ва Украина Қозоғистон учун тарихан дўст давлатлар эканини таъкидлаган. 

“Мен Украинадаги можародан хавотирдаман. Россия ва Украина Қозоғистон учун тарихий дўст давлатлардир. Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳар икки давлат раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, уларни музокаралар столига ўтириб, низони тинч ва дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирмоқда”, дейди Қозоғистон Ташқи ишлар вазири. 

У иқтисодий нуқтаи назардан Россия ва Қозоғистон ўртасида яқин алоқалар мавжудлиги, Россия Федерациясига қарши санкциялар Қозоғистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатганини таъкидлади. 

“Қозоғистон Россияга қарши санкцияларда иштирок этмайди, лекин санкцияларни четлаб ўтиш учун турли имкониятлардан фойдаланмайди деган тамойилга амал қилади. Қозоғистон кўп қиррали мувозанатли дипломатия олиб боради. Биз Россия, Хитой, Марказий Осиёдаги қўшниларимиз, шунингдек, АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи давлатлари, Буюк Британия каби дунёнинг қудратли давлатлари билан ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли муносабатларни ривожлантиришга интиламиз. Бу бизга барча мамлакатлардан сармоя жалб қилиш имконини беради”, дейди Мухтор Тлеуберди интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Қозоғистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигини тўхтатиш ва ўз Қуролли кучларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи резолюциясига қарши овоз берди. Қозоғистон Россиянинг Украина ҳудудига ҳарбий бостириб киришини расман қораламади. Шу билан бирга, аввалроқ мамлакат БМТда Украинадаги вазият бўйича овоз беришда асосан бетараф қолган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг