Россияликларнинг яна бир давлатга кириши чекланади

Олам

image

Жорий йилнинг 25 октябридан бошлаб Россия фуқаролари Чехияга Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари томонидан берилган туристик Шенген визаси билан кира олмайди. Бу ҳақда “Novinky”нинг ёзишича, Чехия Ташқи ишлар вазири Ян Липавский маълум қилди.

“Биз [ҳукумат] туризм, маданият ва спорт мақсадларида қисқа муддатли Шенген визаларини олган Россия фуқароларига нисбатан чоралар кўрмоқдамиз. Уларнинг Чехияга кириши тақиқланади. Бу, биринчи навбатда, Прага аэропорти орқали келаётган Россия фуқароларига тааллуқлидир. Россия режими тинч аҳоли манзилларини бомбардимон қилаётган бир вазиятда биз бунга кўз юма олмаймиз”, дейди у.

Чехия Ички ишлар вазири Вит Ракусан ҳукуматнинг барча аъзолари қарорга рози эканлигини тасдиқлаган.

“Бу Чехия Республикасининг аниқ позициясини ифодаловчи чорадир”, дейди у.

Сентябрь ойида Польша, Латвия, Литва ва Эстония россияликларнинг туристик визалар билан мамлакатга киришини тўхтатди. Шу билан бирга, киритилган чеклов фақат Европа Иттифоқининг ташқи чегарасига тааллуқлидир, шунинг учун бу мамлакатларга қўшни давлатлардан кириш мумкин. Кейинчалик Финляндия руслар учун чекловларга қўшилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг