Россияликларнинг қанчаси Путиннинг президентлик фаолиятини маъқуллайди?

Олам 35716
image
-

Россияликларнинг 79 фоизи Президент Владимир Путиннинг фаолиятини маъқуллайди, 81 фоизи эса унга ишонади. Бу ҳақда РИА Новости ВЦИОМнинг 1 апрель куни ўтказган сўровига асосланиб, хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 мартидан 27 мартигача бўлган даврда Президентнинг фаолиятини маъқуллаш даражаси 79 фоизни ташкил этган. Респондентларнинг 13,5 фоизи Путин фаолиятини маъқулламаслигини билдирган. Сўров иштирокчиларининг 81 фоизи давлат раҳбарига ишонган, 15,4 фоизи эса ишончсизлик билдирган.

Мазкур сўровномада Россиянинг 53 та субъектидаги 104 та шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида 18 ёшдан ошган 1,6 минг россиялик иштирок этган.

Россияда 2000 йилнинг 26 март куни мамлакат президентлигига сайлов бўлиб ўтган. Унинг натижасига кўра, Владимир Владимирович Путин 51 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонган. 7 май куни эса у ўз вазифасига киришган. Мана 22 йилдирки у Россияни бошқариб келяпти.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1671
Рейтинг: 3
t
×