Россияликларнинг қанчаси Путинга хайрихоҳлиги сарҳисоб қилинди

Олам 14933
image

Россияликларнинг 80 фоизи мамлакат Президенти Владимир Путинга ишонади. Бу ҳақда РИА Новости “Ижтимоий фикр” жамғармаси ўтказган сўров натижаларига таяниб, хабар берди.

Тадқиқотга кўра, респондентларнинг 80 фоизи Президентга ишонишини айтган, 12 фоизи “ мен давлат раҳбарига ишонмайман” деган жавобни танлаган, яна 8 фоизи жавоб беришга қийналган.

Мазкур сўров жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Россиянинг 53 вилоятидаги 104 та аҳоли пунктида 18 ва ундан катта ёшдаги 1,5 минг респондент ўртасида ўтказилган.

Маълумот учун, Россияда 2000 йилнинг 26 март куни ўтказилган президентлик сайловида Владимир Владимирович Путин 51 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонган. 7 май куни эса у ўз вазифасига киришган. Мана 22 йилдирки у Россияни бошқариб келяпти. Путин фақатгина 2008 – 2012 йилларда Президент лавозимида ишламаган. Бу вақтда Дмитрий Медведев Президент, Путин Бош вазир бўлган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 683
Рейтинг: 3
Теглар
t
×