Россияликлар чилимнинг хавфли эмаслигини айтмоқда
Бу қизиқ
−
31 Август 2020
6407Россияликларнинг аксарияти чилимни тамаки маҳсулотларининг хавфсиз тури деб билишади. Бу ҳақда "Ромир" холдинги томонидан ТАСС учун ўтказилган сўров натижаларида айтилган.
Тадқиқот 2020 йил август ойида ўтказилди. Унда бутун Россия бўйлаб 18 ёшдан катта бўлган 1055 респондент қатнашди. Натижаларга кўра, россиялик ёши катталарнинг 36 фоизи чекувчилар.
Шу билан бирга, эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ чекишади: чекувчиларнинг 49 фоизини эркаклар, 29 фоизини аёллар ташкил этади.
Респондентларнинг чекувчилари ҳам, чекмайдиганлари ҳам чилимни бошқа тамаки маҳсулотларидан хавфсизроқ деб ҳисоблайдилар.
Шундай қилиб, чекувчилар чилим хавфини 3,8 баллдан 5 баллгача , чекмайдиганлар эса 4,2 баллга баҳолашди.
Шу билан бирга, улар оддий сигареталар хавфлилигини мос равишда 4,0 дан 4,6 баллгача баҳолаганлар.
"Биз чекиш мавзусини узоқ вақтдан бери кузатиб келмоқдамиз. Шуни айтиш мумкинки, сўнгги йилларда тамакига қарши бўлган қонунларнинг кучайтирилиши руслар орасида чекувчилар сонининг сезиларли пасайишига олиб келмади.
Биринчи тақиқлар чекувчиларнинг 44% дан 33% гача камайишига олиб келди, иккинчисида эса, аксинча, ўсиш қайд этилди. Биз бунга сабаб қилиб, турли хил тамаки махсулотлари пайдо бўлаётганини айтишимиз мумкин: улар янги истеъмолчиларни ўзига жалб қилмоқда", дейди "Ромир"нинг мижозлар билан ишлаш бўлими директори Марина Шепотиненко.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15