Россияликлар 32 йилдан сўнг илк бор Мир Араб мадрасасида ўқийди. Рамзан Қодировнинг отаси ҳам шу ерда таҳсил олган

Жамият

image
0:00
0:00
download

Россиялик талабалар 32 йилдан кейин илк бор Ўзбекистондаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олади. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний йиғилиши матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, Россия мусулмонлари диний йиғилиши раҳбари Албир Крганов Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси Нуриддин Холиқназаров билан бу масалада келишиб олган. 

“Ўзбекистон бош муфтийси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаров билан россиялик талабаларни Мир Арабда ўқитиш имконияти тўғрисида келишиб олинди. Энди биз чувашистонлик талабалар билан афсонавий мадрасадамиз. Бундан олдин ёшлар Қозондаги Муҳаммадия мадрасасида тайёргарлик кўрган. Бухорода биз ўқиш шартлари билан танишдик, суҳбатлар ўтказдик. Россиялик талабалар 32 йиллик танаффусдан сўнг меҳмондўст Ўзбекистон юртига қайтмоқда”, деган у. 

Шунингдек, Крганов нима учун бунчалик узоқ вақтдан бери россияликлар Мир Арабда ўқий олмагани ҳақида гапирган. 

“СССР қулаганидан сўнг турли сабабларга кўра руслар Бухорога таълим олиш учун келишни тўхтатди. Ўзбекистонда ҳам қийин вазият юзага келди. Биз ҳаммамиз Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт ва бошқа мамлакатларнинг диний марказларига югурдик. Аммо Бухорода Миср ёки Туркиядан ёмонроқ дарс берилмайди. Биз қайтиб келамиз”, дея таъкидлаган у. 

Маълумот учун, Мир Араб мадрасасида бир вақтлар Чеченистон раҳбарининг марҳум отаси Аҳмат Қодиров ҳам таҳсил олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мир Араб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар