Россиялик журналист украиналикларга ёрдам бериш учун Нобель медалини сотди

Олам

image

Нобель мукофоти совриндори, Россиянинг “Новая газета” нашри бош муҳаррири Дмитрий Муратовнинг медали “Heritage” аукционида 103,5 миллион долларга сотиб юборилди. Аукцион Манхэттендаги “New York Times” медиа маркази сайтида намойиш этилган. 

Ким ошди савдоси бошланишидан олдин мукофот ғолибидан медалидан воз кечишга тайёрми ёки йўқми сўралган. Лотнинг бошланғич нарх 700 000 доллар бўлган, бироқ бир неча дақиқада медаль учун таклиф бир неча миллион доллардан ошиб кетган ва номаълум харидор телефон орқали 103,5 миллион долларга сотиб олган. Ушбу пуллар энди UNICEF халқаро жамғармасига ўтказилади.

Якуний нарх аукционларда олдин сотилган Нобель медаллари бўйича рекорддан 20 баравар юқори бўлган. 2014 йилда америкалик биолог Жеймс Уотсоннинг ДНК молекуласи тузилишини кашф этгани учун унга берилган мукофоти 4,76 миллион долларга сотилган.

Маълумот ўрнида, Муратов ўтган йилнинг октябрь ойида “демократия ва мустаҳкам тинчликнинг зарурий шарти бўлган сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун” Нобель мукофоти билан тақдирланган. 

Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари бошлангач, муҳаррир украиналик қочқинларга ёрдам бериш учун Нобел медалини аукционга қўйиш ниятида эканлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг