Россиялик телебошловчи мушуги учун Москвадан уй сотиб олмоқчи
Маданият-санъат
−
19 Октябрь 2021
11588Россиялик телебошловчи Алена Водонаева Эскобар исмли мушугига Москвадан квартира сотиб олишга қарор қилди. Телебошловчининг уй ҳайвони учун кўчмас мулк сотиб олиши ўғлининг соғлиғи билан боғлиқ. Бу ҳақда Алена Водонаева ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.
Водонаеванинг айтишича, уй ҳайвонининг мўйнаси туфайли онасининг соғлиғи ёмонлаша бошлаган. Кейинчалик, ўғли Богданда ҳам аллергия билан болиқ муаммолар пайдо бўлган: бола қаттиқ йўтала бошлаган. Натижада телебошловчининг ўғли отасининг уйига кўчиб ўтган.
Ўз навбатида, Водонаева мушукни бегона қўлларга бервора олмаслигини айтган. Шунинг учун уни алоҳида квартирага жойлаштиришга қарор қилган.
Телебошловчи кўчмас мулкни пойтахтнинг Хамовники районидан ипотекага сотиб олмоқчи. У, аллақачон, мос келадиган уйга ташриф буюрган ва “мушук буни қадрлашига” умид билдирган. Келажакда Водонаева Хамовникига кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси