Россиялик олимлар коронавирусга қарши 6 та препарат ишлаб чиқди

Олам 13111
image

Россиялик олимлар коронавирусга қарши қўллаш учун бир нечта препаратлар яратди. Бу ҳақда РФ Бош вазири Михаил Мишустин касалликни мувофиқлаштириш бўйича йиғилишда маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

У мутахассислар куну тун ишлаб, икки ойда олтита препарат яратишганини таъкидлаб ўтган.

Мишустин ҳозирда синовлар кетаётганини қўшимча қилиб, тез орада уларнинг хавфсиз ва самарали экани ҳамда эпидемияни профилактика қилиш ва назоратга олиш учун ишлатиш имконияти бўлишига умид билдирди.

“Бизнинг бош мақсадимиз вируснинг кенг кўламда тарқалиб кетишининг олдини олиш, назорат қилиш. Бу фақатгина парвозлар ва оммавий тадбирларни чеклаш дегани эмас, балки инфекция учун вакцина ишлаб чиқишдан иборат”, дея таъкидлаган РФ ҳукумат раҳбари.

Маълумот учун, Россияда бугунгача 253  кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Уларнинг бир нафари вафот этди ва 12 нафари даволанди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 881
Рейтинг: 2.9
t
×