Россиялик олигархдан мусодара қилинган маблағлар Украинага берилади
Олам
−
11 Май 2023
7220АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланд илк бор Россиядан мусодара қилинган активларни Украинада фойдаланиш учун ўтказишга рози бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йили Россия Украинага бостириб кириши ортидан олигарх Константин Малофеев Қримдаги сепаратизмни тарғиб қилаётган россияликларни молиялаштиргани учун унинг АҚШ молия институтидаги миллионлаб долларлари олиб қўйилган.
Шу йилнинг февраль ойида Бош прокурор Гарланд ушбу маблағни Украинада фойдаланиш учун ўтказилишига рози бўлганини айтган. У ўзининг берган баёнотда айтишича, бу Украинани қайта тиклаш учун мусодара қилинган Россия активларининг биринчи марта ўтказилиши, бироқ охиргиси эмас.
LiveБарчаси