Россиялик мутахассис ўзбек олимлари ихтиро қилган “помидор-вакцина” бўйича фикр билдирди
Жамият
−
30 Август 2021
22656Аввалроқ, Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги геномика ва биоинформатика маркази олимлари COVID-19 га қарши вакцина сифатида истеъмол қилинадиган помидор ихтиро қилгани ҳақида хабар берган эдик. Россиялик иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючков ушбу “помидор-вакцина” бўйича фикр билдирди.
Унинг айтишича, ейиладиган вакциналар устидан тажрибалар ўтган асрнинг 90-йилларидан бошланган ва ҳозиргача “истиқболли саналгани учун” тажрибалар давом этмоқда.
Шунингдек, Николай Крючков “фитовакцина”ларнинг 5 ижобий томонини санаб ўтди:
• Қулайлик, оғриқ йўқлиги. Игнада укол қилишга ҳожат қолмайди. Ейсан-у, қутуласан.
• Ножўя таъсирлар кам – вакцинадан кейинги реакциялар оддий вакциналарникига нисбатан кам бўлади.
• Эмлаш хоналари, тиббиёт ходимлари, стерилликни сақлаш ва бошқа шарт-шароитларга кетадиган харажатлар қисқаради.
• Сақлаш учун алоҳида музлатгичлар ва музлатгичлар билан жиҳозланган транспорт воситалари керак бўлмайди.
• Ишлаб чиқариш арзонга тушади. Биореакторларда ёки бошқа ускуналар ёрдамида ишлаб чиқариладиган вакциналардан камроқ харажат талаб қилади.
“Ўсимликлар табиатан ҳимоя қобиғига эга, шу боис ҳам вакцина организмга табиий биокапсулада тушади. Шу боис ҳам иммунитет ишлаб чиқариши керак бўлган оқсиллар овқат ҳазм қилиш тизимининг юқори қисмида сўрилмайди, балки чуқурроқ кириб боради, бу ҳам бўлса ушбу вакцинанинг яна бир ижобий томонидир”, дейди мутахассис.
Маълумот учун, ҳозирда дунёда ҳам, Ўзбекистонда ҳам истеъмол қилинадиган вакциналарни яратиш бўйича тажрибалар давом этмоқда. Aммо клиник амалиётда ҳали бирорта ҳам бундай вакцина қўлланилмаяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь