Россиялик миллиардерлар йил бошидан бери қанчага қашшоқлашгани маълум бўлди

Олам

image

Россиядаги энг бадавлат тадбиркорларнинг бойлиги 2022 йил бошидан буён 93,616 миллиард долларга камайди. Энг кўп қашшоқлашган россиялик миллиардерлар рўйхатини “Ренова” гуруҳи асосчиси Виктор Векселберг бошқарган, унинг бойлиги 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра 11,2 миллиард долларга камайиб, 7,24 миллиард долларни ташкил қилган. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Миллиардерлар индекси (Bloomberg Billionaires Index) маълумотларига кўра, йил бошидан бери “Северсталь” директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов 9,78 миллиард доллар йўқотган, унинг бойлиги 19,1 миллиард долларгача қисқарган. Табиий газ ишлаб чиқарувчи “Новатэк” компанияси акциядори Геннадий Тимченко 9,66 миллиард доллар йўқотди, унинг бойлиги 12,8 миллиард долларни ташкил этди, НЛМК директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин эса 9,12 миллиард долларга камайиб, 18,9 миллиард долларга тушди. Алишер Усмоновнинг бойлиги эса йил бошидан бери 2,93 млрд долларга камайиб, 18,3 млрд доллар деб баҳоланмоқда.

Evraz кон-металлургия холдинги акциядори Роман Абрамович 8,26 миллиард доллар йўқотди, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, унинг бойлиги 9,74 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, “Фосагро” директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Андрей Гурев ўз бойлигини 1,58 миллиард долларга ошириб, 9,48 миллиард долларга етказди. Wildberries интернет-дўконининг бош директори Татьяна Бакалчук (198 миллион долларга, 5,8 миллиард долларга етди) ва USM холдинги акциядори Андрей Скочнинг (172 миллион долларга, 5,59 миллиард долларга етди) бойлиги ҳам ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг