Россиялик миллиардер 5 йил ичида доллар ҳукмронлиги тугашини башорат қилди

Олам

image

Россиялик тадбиркор Олег Дерипаска беш йилдан сўнг доллар ҳукмрон валюта бўлишдан тўхташини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида фикр билдирган

“Беш йилдан кейин дунё янада мувозанатли бўлади, ҳисоб-китоблар диверсификация қилинади, крипто-рақамли валюталар мос келади. Ҳа, бошида қийин бўлади, лекин кейин дунё янги сифатни кашф этади. Гегемонсиз дунё бўлади”, деб ёзган тадбиркор.

Дерипасканинг фикрича, доллар ҳукмронлигининг охири унинг ҳеч қандай ҳуқуқий баҳоларсиз рози бўлмаганларнинг барчасига қарши ўч олиш қуроли сифатида қўлланилиши туфайли келади. Бунга мисол тариқасида тадбиркор ўнлаб, юз минглаб одамларни иш билан таъминлаган компанияларга нисбатан санкцияларни келтириб ўтган.

Маълумот учун, Олег Дерипаска россиялик йирик миллиардер бўлиб, асли миллати яхудий. У  Fobes журналининг рўйхатида 230-ўринда туради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россиялик миллиардер доллар ҳукмронлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар