Россиялик футболчи АПЛга ўтишга яқин турибди
Спорт
−
10 Октябрь 2019 3518 1 дақиқа
Москванинг "ЦСКА" клуби ҳужумчиси Фёдор Чаловга Англиянинг "Кристал Пэлас" клуби қизиқмоқда.
"Кристал Пэлас" бош мураббийи Рой Хожсон россиялик футболчини қишки трансферлар ойнасида жамоага олиб келмоқчи.
Хабарларга кўра, англияликлар Чалов учун 25 миллион евро тўлашга тайёр.
Бундан ташқари, "армиячилар" ҳужумчиси Англияда муваффақиятли ўйнаб кета олса, катта бонуслар берилиши ҳам кўзда тутилган.
Маълумот учун, Фёдор Чалов 1998 йилда Москвада туғилган. У жорий йилдан Россия терма жамоасининг ҳужумчиси ҳам ҳисобланади.
Чалов ўтган мавсум РПЛда 15та гол билан тўпурар бўлган эди.
Live
Барчаси