Россиялик эркак 6 яшар қизни зўрлаб, ўлдирди

Олам

image

Тожикистонда россиялик эркак 6 ёшли қизни зўрлаб ўлдирганликда айбланиб, 28 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Хатлон вилоятида вақтинча яшовчи эркак 2016 йилда туғилган қизни зўрлаб, ўлдирган.

Маълум қилинишича, ушбу хабар ҳақида суд ўтганидан икки ой ўтиб, кеча 17 февраль куни Тожикистон Бош прокурори ўзининг расмий сайтида маълум қилган. 

Ҳукм Хатлон вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ўтган йили 16 декабрда чиқарилган. Маҳкум жазони қаттиқ режимдаги колонияда ўтайди.

Таъкидланишича, эркакнинг туғилган йили, Тожикистонда қаерда ва ким бўлиб ишлагани кўрсатилмаган. Бош прокуратура хабарига кўра, сентябрь ойида эркак маст ҳолда кўчага чиқиб, онаси билан учрашиш учун кетаётган қизни учратиб қолган. .

Шундан сўнг, у қизчани алдов йўли билан кимсасиз жойга олиб бориб, қизнинг қўл-оёғини полиетилен арқонлар билан боғлаб, зўрлаган. Жиноятини яшириш учун эса қизни ўзига тегишли шими билан бўғиб ўлдирган.

Хабарга кўра, эркакка нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-модданинг 2-қисми “в” банди (маълум вояга етмаганни ёки ночор аҳволдаги шахсни ўлдириш) ва 139-қисм 4-қисми “а” банди (14 ёшга етмаган шахсга нисбатан жинсий тажовуз қилиш) билан 28 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1462

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг