Россиялик боксчилар Тошкентдаги турнирда қатнашади

Спорт

image

Бокс бўйича Россия терма жамоаси январь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган турнирда иштирок этиш ниятида. Бу ҳақда эркаклар терма жамоаси бош мураббийи Виктор Фархутдинов РИА Новостига маълум қилди.

Турнир Тошкент шаҳрида 15-25 январь кунлари бўлиб ўтади. Унда 30 га яқин давлатдан боксчилар иштирок этади. Россияликлар ҳам таклиф қилинди.

"Май ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига яхши ва қизғин тайёргарликни Ўзбекистондаги халқаро турнирдан бошламоқчимиз. Чунки у ерда бизни кучли ва муносиб рақиблардан иборат жамоалар кутади", – дейди Фархутдинов. 

Эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2023 йилнинг 1-14 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг