Россиялик блогер Туркманистон фуқаролигини олди

Олам

image

Россиялик журналист ва блогер Илья Варламов яқинда Россиядан кўчиб кетаётганини тан олди. У ўзининг Instagram саҳифасида Туркманистон фуқаролигини олганини эълон қилди.

Варламов Instagram’га қўлида туркман паспорти билан тушган суратини жойлаган ва энди бошқа давлат фуқаролигини олгани сир эмаслигини ёзган. Журналистнинг сўзларига кўра, бир неча йил аввал у қандайдир ноодатий воқеага қўшилиб қолган.

“Бугун Истанбулдаги элчихонада Туркманистон фуқаролигини қабул қилдим ва ниҳоят паспорт олдим. Қаранг ва ҳасад қилинг, мен фуқароман”, деб ёзган Варламов.

Шунингдек, журналист олдинда қийин қадамлар ва қизиқарли кантент кутаётганини ёзган. 

Таъкидлаш жоизки, олдинроқ Давлат Думаси депутати Виталий Милонов блогерга қарши Рус армиясини обрўсизлантириш масаласида жиноий иш очтириши ва уни хорижий агентлар рўйхатига қўштиришини айтиб, таҳдид қилган. 

Маълумот учун, 2022 йилда 4306 киши Россия фуқаролигидан чиққан. Бу сўнгги уч йилдаги энг юқори кўрсаткич бўлган. 2020 йилда 3877 та, 2021 йилда 4055 та фуқароликдан чиқиш ҳолатлари қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг