Россиялик блогер ноҳақ ҳибсга олинганми? “Ўзавиация” агентлиги дрон масаласига изоҳ берди

Жамият

image

Бухоро аэропортида ҳибсга олинган Россия Федерацияси фуқароси Максим Лимарь учувчисиз учиш аппаратларларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланиш қоидаларини нотўғри талқин қилган. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси агентлиги маълум қилди.

Максим Лимар Ўзбекистон қонунчилигида квадрокоптерлар 250 граммдан ортиғи мажбурий рўйхатга олиниши шарт эмаслигини, унингнинг дрони атиги 249 гр. (бу ишлаб чиқарувчи томонидан дроннинг ўзида чоп этилган хусусиятлар билан тасдиқланади) эканини айтганди.

“Ўзавиация” агентлигининг маълум қилишича, учувчисиз учиш аппаратнинг оғирлиги 250 гр. дан ошмаган ҳолда, қурилма фото ва видео ускуналар билан жиҳозланган бўлса, уни Ўзбекистонга олиб кириш ва ундан фойдаланиш учун рухсат талаб этилмайдиган учувчисиз учиш аппаратлари қаторидан чиқаради.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 августдаги 287-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва давлат авиациясида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги” Низомга асосан, ўйинчоқ модел деганда, автоном парвозни бошқариш ва навигация функциясига эга бўлмаган, фото ва видео жиҳозлар билан жиҳозланмаган, вазни 250 граммдан ошмайдиган учувчисиз учиш аппарати тушунилади.

“Чет эллик сайёҳлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан талаб ортиб бораётганлиги муносабати билан ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон қарорига 2018 йилда тегишли ўзгартиришлар киритилди. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат беришнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутади”, дейилади агентлик хабарида.

Шунингдек хорижий ижодий гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” миллий агентлигининг илтимосномалари асосида ҳам рухсат бериш инобатга олинади.

Бундай рухсатномаларни беришнинг соддалаштирилган тартиби, хорижий фуқаро юқорида кўрсатган вазирлик ёки идоралардан бирига ёки Ўзавиация агентлигининг электрон платформаси орқали расмий мурожаатини учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун рухсат олишини кўзда тутади.

Аввалроқ, 3 февраль куни Бухоро аэропортида Россия фуқароси Максим Лимарь Бухородан Новосибирскка учиб кетиш вақтида аэропортда ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Кейинроқ Бухоро вилояти Божхона бошқармаси вазиятга муносабат билдириб, россиялик блогерга тазйиқ бўлмаганини маълум қилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made