Россияга зарба бериш учун Украинага қурол бермаймиз – Италия ТИВ
Олам
−
09 Май 2022
16213Расмий Рим Киевга Россия ҳудудига зарба берадиган қуролларни етказиб бермаяпти. Бу ҳақда Италия Ташқи ишлар вазири Луиджи Ди Майо маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украинага фақат мудофаа қуроллари юборилади.
“Биз Украинани ва унинг армиясини қўллаб-қувватлашимиз керак, Италия дунё манфаати учун ишлашда давом этади. Лекин биз Украинага Россия ерига зарба бериш учун қурол етказиб бериш ҳақида ўйлай олмаймиз”, дея таъкидлаган Ди Майо.
Вазир, шунингдек, Римнинг можарони дипломатик йўл билан ҳал этишга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида гапирган.
“Биз имкон қадар тезроқ сулҳга эришишимиз керак. Музокаралар тўхтаб қолди, лекин биз уларни қайта бошлашдан ҳеч қачон тўхтамадик”, деган у.
Маълумот ўрнида, Италия Бош вазири Марио Драги Рим Киевга ёрдамни 800 миллион еврогача ошириши ва украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион еврога яқин маблағ ажратганини маълум қилганди.
LiveБарчаси