Россияга янги санкциялар киритиш режалаштирилмоқда
Олам
−
08 Февраль 2023
3866Германия кансцлери Олаф Шольц бугун, 8 февраль куни Европа Иттифоқининг навбатдан ташқари саммити олдидан Украинага босқиннинг бир йиллиги муносабати билан Европа Россияга қарши санкцияларни яна бир бор кучайтиришини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Путин ўз мақсадларига эриша олмайди – на жанг майдонида, на ўзига хос тинчлик йўли билан”, деган Шолц Бундестаг (парламент қуйи палатаси)да. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Украинани ўтган йилнинг 24 февралида бошланган урушда қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлайди.
Манбага кўра, Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг қўшнисига бостириб киришининг бир йиллиги арафасида тайёр бўлиши керак бўлган ўнинчи санкциялар пакети устида ишлаяпти.
Шунингдек, Шольц Украинага ким кўпроқ ва яхшироқ қурол етказиб бера олиши борасида баъзи давлатлар ўртасидаги оммавий рақобатни танқид қилиб, бу иттифоқчилар бирлигини заифлаштирганини айтган.
Маълумот учун, Европа Иттифоқи етакчилари 9-10 февраль кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган махсус саммитда Украинадаги урушдан ташқари тартибсиз миграция ва иттифоқнинг иқтисодий аҳволини ҳам муҳокама қилади.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси