Россия Ўзбекистонга 35 млн доза коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Олам

image

Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция фонди ва LAXISAM фармацевтик компанияси Ўзбекистонга коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасидан 35 млн доза етказиб беришга клишиб олди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

“Ўзбекистондаги назорат органлари томонидан рухсат берилгач, 2020 йилда республикага 10 миллион дозагача, 2021 йилда эса яна 25 миллион доза вакцина етказиб берилиши мумкин”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Россиянинг Гамалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология маркази томонидан яратилган коронавирусга қарши икки компонентли вакцина 11 август куни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олган. Вакцина тўлиқ самарадорлик тадқиқотини ўтказиш шарти билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома 2021 йил 1 январга қадар амал қилади. Вакцина "Спутник V" деб номланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Россиядан вакцина сотиб олиш учун препаратни ўрганиш ишларини бошлаганди. Аммо бу ўрганиш натижалари нима бўлгани ҳақида ҳеч бир идора расмий аълумот бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

469

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг