Россияга кирган мигрантлар сони 1 миллионга камайди

Олам

image

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Россияга кирган чет элликлар сони 1 миллионга камайди. Ҳозир Россияга энг кўп Қозоғистон, шунингдек. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари бормоқда. Бу ҳақда мамлакат Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ)нинг Чегара хизматлари маълумотига таяниб, Москва FM хабар берди.   

Мутахассислар бундай камайишни миграция қонунчилиги кучайгани билан боғлаяпти. Ҳуқуқшуносларнинг айтишича, мамлакатда ноқонуний бўлиб турган чет элликлар тўғрисидаги маълумотлар киритиладиган оммавий очиқ реестр йўлга қўйилган. Бу уларга 30 минг рублдан юқори бўлган банк амалиётлари, шунингдек никоҳ тузиш каби турли хизматлардан фойдаланишни чеклайди. Бундан ташқари, чет элликларни мамлакатдан чиқариш жараёни тезлаштирилган ва ноқонуний миграцияни ташкил қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилган.

Меҳнат мигрантлари учун қонунлар қатъийлашгани билан бирга, кирувчи туристлар оқими ҳам камайган. Тур операторлар ассоциацияси маълумотига кўра, йил бошидан бери у 6 фоиздан кўпроққа қисқарган. Асосий сабаблардан транспортдаги қийинчиликлар ва авиабилетларнинг қимматлиги, чет элликлар учун қулай тўлов воситаларининг йўқлиги, шунингдек SIM-карталар ишлашидаги муаммолар кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин хорижий ишчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларини кенгайтирувчи қонунни имзолаганди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг