Россияга кетаётган ва келаётганлар диққатига: 11 аэропорт вақтинча ёпилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Федерал ҳаво транспорти агентлиги Россия Федерацияси жануби ва марказидаги 11 та аэропортга парвозлар учун чекловларни 15 декабрга қадар узайтирди. Бу ҳақда Федерал ҳаво транспорти агентлиги хабар берди. 

“Россиянинг жанубий ва марказий қисмидаги 11 та аэропортга парвозларни чеклаш режими 2022 йил 15 декабргача узайтирилди”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленжик, Краснодар, Курск, Липецк, Ростов Дон, Симферопол ва Элиста аеропортларига парвозлар вақтинча чекланган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 февралидан бошлаб Россия Украинадаги махсус ҳарбий операция фонида мамлакат жануби ва марказий қисмидаги ҳаво ҳудудининг бир қисмини фуқаролик самолётлари учун ёпган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

842

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made