Россияга қарши ЕИ санкцияларининг 11-пакети кучга кирди. У Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади
Олам
−
23 Июнь 2023
2828621 июнь куни Европа Иттифоқи Россияга нисбатан чекловчи чораларни янада қаттиқроқ ва кучлироқ қилиш учун янги санкциялар пакетини қабул қилди ва у бугун, 23 июндан кучга кирди. Бу ҳақда Европа кенгаши сайтида чоп этилган баёнотда маълум қилинди.
Айтилишича, Украинага қарши босқинчилик урушида Россиянинг ҳарбий-саноат комплексини бевосита қўллаб-қувватловчилар рўйхатига 87 та янги субъект қўшилган. Янги пакетда Россия ва Эрон субъектларидан ташқари, эндиликда Ўзбекистон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Сурия ва Арманистонда рўйхатдан ўтган компаниялар ҳам қамраб олинган. Бироқ хабарда айнан қайси компаниялар “қора рўйхат”дан жой олгани очиқланмаган.
Шунингдек, янги санкциялар "Царьград", RT Balkan, "Oriental Review", "New Eastern Outlook", "Катехона" нашрларига ҳам қўлланган. Мазкур оммавий ахборот воситалари Россия расмийларининг бевосита ёки билвосита назорати остида бўлиб, улар Европа Иттифоқи ва қўшни мамлакатлардаги фуқаролик жамиятига қаратилган доимий ва келишилган ташвиқот фаолияти учун фойдаланилгани билдирилган.
Бундан ташқари,Европа Иттифоқи Россиядан тиркама ва ярим тиркамаларнинг кириб келиши, “Дружба” нефть қувурининг шимолий тармоғи орқали Германия ва Польшага етказиб берилишини, Россия Федерациясига электр компонентлари, ярим ўтказгичлар, оптик қисмлар, навигация асбоблари ва баъзи металларни импорт қилишни ва Россия қуроллари учун 15 тоифадаги компонентларни экспорт қилишни тақиқлаган. Швейцария ҳам юқори технологияли маҳсулотларга экспорт чекловларига қўшилган.
Шу билан бирга санкциялар пакетига кўра, Россияга двигатель ҳажми 1,9 литрдан ортиқ бўлган янги ва ишлатилган автомобилларни, шунингдек, электромобиллар ва дурагайларни етказиб беришга чеклов қўйилган.
LiveБарчаси