Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети блокланди
Олам
−
18 Май 2022
13775Европа Иттифоқи томонидан тайёрланган ва муҳокама қилинаётган Россияга қарши санкцияларининг олтинчи пакети блокланди. Бу ҳақда бугун, 18 май куни Европанинг Иқтисодиёт бўйича комиссари Паоло Жентилони “Rai News 24” телеканали эфирида маълум қилди ва келишувга эришишда олдинга силжиш бўлишига умид билдирди.
“Биз бешта санкция пакетини жуда тез ва бир овоздан қабул қилдик, бироқ олтинчи пакет маълум сабабларга кўра тўхтаб турибди. Мен муроса топиш истиқболларига оптимистик қарайман”, дейди Жентилони.
Эслатиб ўтамиз, 16 май куни ЕИ Ташқи ишлар вазирлари ҳужжатнинг асосий бандларидан бири бўлган Россия нефтининг импортига эмбарго қўйиш таклифи сабаб санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича яна келиша олмагани маълум қилинган эди. Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ушбу пакетни қабул қилиш учун ҳал қилиниши керак бўлган масалалар “соф техник ва иқтисодий хусусиятга эга” эканини таъкидлади.
Венгрия расмийлари Россиядан нефть етказиб бериш тақиқланишидан хавотир билдирди. Уларнинг фикрича, бундай чорадан мамлакат жуда катта зарар кўради. Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Европа Иттифоқи давлатларидан Будапештга 15-18 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам беришни сўради. Агар бирлашма шундай қадам ташласа, Венгрия расмийлари эмбарго қўйишга рози бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь