Россияга қарши Европа санкцияларига Эрон ҳам киритилмоқда

Олам

image

Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 10-пакетига Брюссель биринчи марта учинчи давлат ташкилотларини киритди. Еврокомиссия таклифларини тақдим этар экан, унинг раҳбари Урсула фон дер Ляйен санкция пакетига, Брюсселга кўра, Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватловчи 7 та Эрон ташкилоти киритилишини айтди. 

“Инқилобий гвардия Россияни Украинадаги фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилиш учун учувчисиз учоқлар билан таъминлади. Шунинг учун биз санкциялар режимимизга еттита Эрон ташкилотини қўшмоқдамиз. Уларга санкция қўйиш, Эронга учувчисиз самолётлар етказиб бериш ва Россияда ишлаб чиқариш майдончаларини қуриш учун техник маълумотларни узатишда қаршилик кўрсатиш Европа Иттифоқининг бурчидир”, дейди фон дер Ляйен.  

Москва ва Теҳрон Россия Украинада фойдаланиш учун Эрон дронларини етказиб бераётгани ҳақидаги даъволарни рад этади. 

Санкциялар, шунингдек, қўшимча экспорт тақиқларини ҳам ўз ичига олади. Евроиттифоқдан Россияга экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхатига электроника учун бутловчи қисмлар, реактив двигателлар учун эҳтиёт қисмлар, турли эҳтиёт қисмлар, антенналар ва кранлар, шунингдек, нодир тупроқ элементлари ва термал камералар кириши мумкин. Уларнинг умумий қиймати 11 миллиард евродан ортиққа баҳоланмоқда. 

Бундан ташқари, санкциялар рўйхатида россиялик тарғиботчилар ва ҳарбий қўмондонлик вакиллари ҳам бўлиши мумкин. 

Еврокомиссия Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан урушнинг бир йиллиги – 24 февралгача чекловларнинг ўнинчи пакетини қабул қилишини кутмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эрон Европа Иттифоқи санциялари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг