Россияга газ экспорти тўхтади, Хитойга уч баравар қисқарди

Жамият

Коронавирус пандемияси сабаб ташқи бозорда юзага келган беқарор вазият Ўзбекистоннинг табиий газ экспортига жиддий таъсир ўтказди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.

“Ўзбекистон 24” лавҳасида таъкидланишича, йиғилишда Ўзбекистоннинг Хитойга табиий газ экспорти 3 баравар камайгани, Россияга эса умуман сотмай қўйилгани таъкидланди.

“Пандемия вақтида табиий газ экспорти кескин қисқарганини ҳисобга олиб, янги-янги лойиҳаларни амалга оширишимиз керак. Хомашё ресурсларимизни чуқур қайта ишлашда жуда катта камчиликка йўл қўйяпмиз”, деди Президент.

Шунингдек, катта лойиҳалар билан бир қаторда импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган кичик лойиҳаларни ҳам амаога ошириш зарурлиги кўшимча қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев видеоалоқа орқали нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар билан танишди. Шунингдек, Президент тармоқларни ривожлантириш ишлари бўйича ҳисоботларни эшитди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ экспорт

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг