Россияга буйрагини сотиш учун борган ўзбекистонлик аёл йўқолиб қолди

Local

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига буйрагини сотиш учун борган Ўзбекистон фуқароси ғойиб бўлди. У айни пайтда маҳаллий полиция томонидан қидирувга берилган. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.

Маълум қилинишича, 42 ёшли ўзбекистонлик аёл Санкт-Петербург шаҳрига буйрагини сотиш мақсадида борган. Аёл у ерга 8 март куни етиб келган. 24 мартдан бошлаб у билан алоқа бирдан узилган. Аёлнинг опаси бу ҳақда полицияни хабардор қилган. 

“Йўқолган аёл ўз ватанида қарзлари борлиги сабабли ушбу қарорга келган. Аёл қайси клиникага бормоқчи бўлгани номаълум. Унинг эри ва беш фарзанди бўлган”, дейилади хабарда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends