Россия Британиянинг 49 фуқаросига санкция қўллади

Олам

image
0:00
0:00
download

Москва Лондоннинг Россияга қарши ҳаракатлари муносабати билан Британиянинг йирик оммавий ахборот воситалари, қуролли кучлар қўмондонлиги, ҳарбий-саноат комплекси ва Буюк Британия мудофаа лоббисининг 49 нафар вакилининг Россияга киришини тақиқлади. Бу ҳақда кеча, 14 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилади. 

“Британия ҳукуматининг мамлакатимизнинг етакчи журналистлари ва ички мудофаа мажмуаси компаниялари раҳбарларига нисбатан шахсий санкциялар қўллаш бўйича Россияга қарши ҳаракатлари муносабати билан бир қатор компаниялар раҳбарлари, қуролли кучлар қўмондонлиги, ҳарбий-саноат комплекси ва Буюк Британия мудофаа лоббиси вакиллари, шунингдек, Буюк Британия оммавий ахборот воситалари мухбирларини Россия стоп-листига киритишга қарор қилинди”, дейилади Россия дипломатик хизмати хабарида. 

Баёнотда келтирилишича, рўйхатга, хусусан, Буюк Британия Мудофаа вазири ўринбосари Жереми Марк Куин, Буюк Британия Мудофаа вазирининг парламентдаги ўринбосари Лео Дочерти, Британия Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони, Миллий ҳарбий-денгиз кучлари штаби бошлиғи Бенжамин Жон Кей, Британия ҳарбий-ҳаво кучлари Майкл Уигстон, Британия Қуролли кучлари стратегик қўмондонлиги бошлиғи ўринбосари Роберт Эндрю Магован киритилган. 

“Россия стоп-листини кенгайтириш бўйича ишлар давом этади”, дейилади ТИВ баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг