Россиядан нефть маҳсулотлари ортилган биринчи блок-поезд Ўзбекистонга келди

Жамият 23536
image

Ўзбекистонга Россиядан нефть маҳсулотлари бўлган биринчи контейнер блокли поезд етиб келди. Бу ҳақда  “Ўзжелдорконтейнер” логистика компанияси матбуот хизмати маълум қилди.  

“Чуқурсой (Тошкент) станциясига Придача (Воронеж) станциясидан флекситанкли блокли поезд етиб келди”, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Поезд жорий йилнинг 11 апрель куни жўнаб кетган ва олти кун давомида йўлда бўлган. Блокли поездда йигирма футлик 70 та флекситанк контейнерлари бўлиб, уларнинг ҳар бирига 21,5 тонна нефть маҳсулотлари ортилган. 

Флекситанк — суюқ юкларни ташиш учун ишлатиладиган бир марталик мослашувчан контейнер. “Флекситанк” технологияси Россиянинг “Европак-Юг” логистика компанияси томонидан патентланган. 

Жорий йилнинг март ойида “Ўзжелдорконтейнер” ва “Европак-Юг” Россия ва Ўзбекистон ўртасида контейнерли юк ташишни йўлга қўйишга келишиб олган. Мослашувчан контейнерлар ёрдамида ойига икки ёки учта етказиб бериш режалаштирилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1540
Рейтинг: 3
Теглар
t
×