Россиядан мигрантлар жўнатаётган пул қанчага камайиши айтилди

Local

image

Россияга нисбатан жорий этилаётган санкциялар оқибатида Ўзбекистонга мигрантлар томонидан жўнатилаётган пул ўтказмалари миқдори 2022 йилда 21 фоизга камайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банки экспертларининг дастлабки ҳисоб-китобларида келтирилган.

Қайд этилишича, Россияда иқтисодий фаолликнинг заифлашиши меҳнат муҳожирларининг бандлиги ва даромадларини ҳамда ўз юртига пул юбориш имкониятларини пасайтиради. Бу Марказий Осиёнинг кўплаб мамлакатларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

2021 йилда пул ўтказмаларининг 83 фоизи Россиядан келган Қирғизистон Республикасида 2022 йилда пул ўтказмалари дастлаб прогноз қилинган ўсиш суръати 3 фоиз ўрнига 33 фоизга қисқариши мумкин. Озарбайжон, Арманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам 2022 йилда пул ўтказмалари оқимининг кескин қисқаришини бошдан кечиририши эҳтимоли бор.

Хусусан, Россияга нисбатан жорий этилаётган санкциялар оқибатида Ўзбекистонга мигрантлар томонидан жўнатилаётган пул ўтказмалари миқдори 2022 йилда 21 фоизга камайиши кутилмоқда


Tags

Rate Count

1213

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends