Россиядаги ўзбекистонликларнинг эски “права”ларини янгисига алмаштириш бошланди
Олам
−
27 Январь 2022
4301Жорий йилнинг 25 январидан Россияда Ўзбекистон фуқароларининг эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш бошланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, гувоҳномани Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими, шунингдек, мамлакатнинг Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-на-Дон ва Санкт-Петербургдаги бош консулликларида алмаштириш мумкин.
Ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги “Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги турдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 667-сон қарорига мувофиқ қабул қилинади.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, хоҳловчилар хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг асл нусхаси ёки фуқаронинг биометрик паспорти (ID карта), миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг асл нусхаси ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси учун купоннинг асл нусхаси билан элчихонанинг консуллик бўлимига, шунингдек, юқорида кўрсатилган шаҳарлардаги бош консулликларга мурожаат қилишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун элчихона консуллик бўлимининг алоқалар марказига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш мумкин: +7-499 230-00-76, +7-499 238-36-20, шунингдек, саволларни телеграмм каналга юбориш мумкин @UzKoRusFAQ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь