Россиядаги ўзбекистонликлар учун иккита махсус поезд қатнови йўлга қўйилди

Жамият

image

Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб чиқиб кетиш учун иккита поезд ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 ва 25 февраль кунлари  Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади. 

Маълум қилинишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский – Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг икки маротаба қатнови амалга оширилади. Ҳамда поездлар 18 ва 25 февраль кунлари соат 20:50 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.  

Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг