Россиядаги легионернинг шартномаси бекор қилиниши мумкин

Спорт

image

Россия чемпионатида тўп тепадиган чет эллик футболчиларнинг шартномаси 2022-2023 йилги мавсумдан бошлаб тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда “РБ Спорт” нашри ўз манбаларига таяниб, хабар берди.

Манбага кўра, легионер футболчиларнинг Россия чемпионатида кейинги мавсумдан бошлаб ўйнамаслигининг эҳтимоли юқори. Ҳозирча чет эллик футболчиларни мамлакатда олиб қолиш учун ҳеч қандай имконият кўринмаяпти.

РПЛ клублари 30 июндан сўнг ўйинчилар мажбуриятлардан озод қилиниши ва эркин агент сифатида кетишларига рухсат берилишидан қўрқишган, аммо бу содир бўлмайди. Бироқ катта эҳтимол билан футболчиларга Россия клублари билан шартномаларини нафақат кейинги олти ойга, балки бутун 2022-2023 йилги мавсум учун тўхтатишга рухсат берилади.

Россиянинг Украинага уруши ортидан Россия спорти ҳам оғир чекловларни бошидан ўтказмоқда. Албатта, бундан футбол ҳам мустасно эмас. UEFА 2022-2023 йилги мавсум учун  Россия терма жамоалари ва клубларини ҳар қандай мусобақалардан четлатди. Агарда, чет эллик футболчиларнинг шартномаси бекор қилинмаса, улар фақатгина Россия чемпионатида ўйнаш билан чекланиши мумкин.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг