Россиядаги кафелардан бирида уч ўзбекистонлик ўртасида пичоқбозлик юз берди (видео)
Олам
−
31 Август 2021
19112Ижтимоий тармоқларда кеча, 30 август куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Красногвардейск туманидаги кафелардан бирида спиртли ичимлик ичган муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Бош бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.
Таъкидланишича, жанжал оммавий тус олмаган. Фақатгина 29, 30 ва 38 ёшли Ўзбекистоннинг уч фуқароси ўртасида юзага келган. Оғзаки бошланган можаро пичоқлашиш даражасига етиб борган.
“Можаро спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида юзага келган. Шундан сўнг жанжалга эркакларнинг ўша жойда бўлган ватандошлари ҳам аралашиб, уларни ажратишга ҳаракат қилган. Aммо, фойдаси бўлмагач полицияга қўнғироқ қилган”, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, ушбу муҳожирлар воқеа жойидан ички ишлар бўлимига, сўнг тез тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтига олиб борилган. Ҳозирда ҳар учаласининг ҳам аҳволи қониқарли.
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги бош бошқармасида тергов ишлари давом этмоқда. Қайд этилишича, уларнинг миграция қонунчилигига мувофиқ ишлаётгани ҳам текширилади.
Маълумот ўрнида, жанжал бўлган кафе ёнида Санкт-Петербург аҳолисининг камбағал қатламлари орасида машҳур бўлган озиқ-овқат дўкони мавжуд бўлиб, у ерда кўплаб меҳнат муҳожирлари ишлайди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15